Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўғри, ўша куни Довуд учун Худонинг хоҳиш–иродасини сўрадим. Аммо бу биринчи марта эмас эди–ку! Шоҳ мени ва ота хонадонимни айбламасинлар, чунки мен Довуднинг ёмон ниятидан бехабар эдим. Шоҳ жаноби олийлари, ҳамма ўғилларингиз ўлдирилибди деган хабардан хавотирга тушмасинлар. Фақат Омнўн ўлган, холос. Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди. Шоҳни ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди. Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй разил одам, сенинг қўлинг қон! Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун қилмишингга яраша кулфат тортяпсан. — Бу ўлик кўппак нега шоҳ ҳазратларини ҳақорат қилар экан? — деди Зеруя ўғли Абушай Довудга. — Ижозат берсинлар, бориб бошини узиб ташлай. Лекин шоҳ: — Бу сизларга алоқадор иш эмас, эй Зеруя ўғиллари! — деди. — Эгам унга “Довудни қарға!” дегани учун мени қарғаётган бўлса, ким ундан: “Нега бундай қиляпсан?” деб сўрай олади?! Кейин Довуд Абушай билан барча сипоҳларга айтди: — Ўзимнинг пушти камаримдан пайдо бўлган ўғлим мени ўлдирмоқчи бўляпти–ю, Бенямин наслидан бўлган шу одамнинг қилиғига ҳайрон бўляпсизларми?! Қўйинглар уни, майли, ҳақорат қилаверсин, чунки унга шундай қил, деб Эгам буюрган. Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар. Довуд одамлари билан йўлида давом этаверди. Довуднинг ён томонида — қир ён бағрида юриб кетаётган Шимах уни қарғар, тош отарди. Довуднинг сипоҳлари ҳам: “Шоҳ ўғли учун аза тутяпти экан”, деб эшитишди. Шундай қилиб, ўша кунги ғалаба барча лашкар учун азага айланди.
Выбор основного перевода