Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: Мефибосит Қуддусда истиқомат қилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидан таом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди. Шунинг учун Шоулнинг ўғилларидан еттитаси бизга берилсин. Биз уларни Гивонда, айнан Эгамиз танлаб олган Шоулнинг шаҳрида, Эгамизнинг ҳузурида ўлдирамиз. Жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқамиз. — Сизларга бераман уларни, — деди шоҳ. Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди. Шоулга Оё қизи Ризпа Орманах ва Мофибасет деган икки ўғил туғиб берган эди. Довуд Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг ҳаммасини Гивонликларнинг қўлига берди. Гивонликлар еттовини тоғда — Эгамизнинг олдида ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқишди. Еттови ҳам бирга жон берган эди. Улар ўлдирилганда, ўрим–йиғим энди бошланган, арпа ўримининг илк кунлари эди.
Выбор основного перевода