Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднинг ҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди. — Мефибосит! — деди Довуд. — Қулингиз шу ерда, — деб жавоб берди Мефибосит. Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. Мефибосит таъзим қилиб: — Мен, қулингиз, ким бўлибманки, ўлик итга ўхшаган мендек бир кимсага яхшилик қиляпсиз? — деди. Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкори Зибахни чақиртирди: — Илгари Шоулга ва унинг хонадонига нима тегишли бўлса, ҳаммасини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга. — Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга:
Выбор основного перевода