Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳонийликка тайинланган куни Эгамизга дон назрини келтиришсин. Бу назрнинг миқдори, кундалик назрдай, тўрт коса сифатли ундан ташкил топсин. Уннинг икки косаси эрталаб, икки косаси кечқурун назр қилинсин. Ундан зайтун мойига хамир қорилсин, сўнг товада қовурилсин. Қовурилган хамир мойга яхшилаб бўктирилган бўлсин, уни бурдалаб Эгамизга назр қилинг. Бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Шунингдек, левилар Эгамиз ҳузуридаги хонтахта устига қўйиладиган нонлар, дон назри учун сифатли ун, хамиртурушсиз чалпаклар, пишириб тайёрланадиган назрлар, зайтун мойи аралаштирилган назрлар, назрларнинг оғирлиги, сони ва ҳажми учун масъул эдилар.
Выбор основного перевода