Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди. Шундай қилиб, Исроил халқининг кўпчилиги, руҳонийлар, левилар, Маъбад хизматчилари, Сулаймон қаролларининг авлодлари Яҳудо юртидаги бошқа шаҳарларда, ўзларининг мулкида яшаб қолдилар. Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан баъзилари эса Қуддусда қайтадан уй–жой қилдилар. Қуддусда ўрнашиб олган вилоят йўлбошчиларининг рўйхати қуйидагичадир: Яҳудо қабиласидан: Қуддусда Уззиё ўғли Отаёх ўрнашди. Отаёхнинг насабномаси қуйидагича эди: Уззиё — Закариёнинг ўғли, Закариё — Эмориёнинг ўғли, Эмориё — Шафатиёнинг ўғли, Шафатиё — Махалиёлнинг ўғли, Махалиёл Параз наслидан эди. Борух ўғли Масиё ҳам Қуддусда ўрнашди. Масиёнинг насабномаси қуйидагича эди: Борух — Холхозининг ўғли, Холхози — Хазиёнинг ўғли, Хазиё — Одаёнинг ўғли, Одаё — Йўхаривнинг ўғли, Йўхарив — Закариёнинг ўғли, Закариё Шело наслидан эди. Параз наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 468 нафар баҳодир жангчи яшар эди. Бенямин қабиласидан: Қуддусда Машуллом ўғли Саллу ўрнашди. Саллунинг насабномаси қуйидагича эди: Машуллом — Йўаднинг ўғли, Йўад — Подиёнинг ўғли, Подиё — Хулаёнинг ўғли, Хулаё — Масиёнинг ўғли, Масиё — Ихтиёлнинг ўғли, Ихтиёл — Ешаёнинг ўғли. Саллунинг издошлари Габбой ва Саллой ҳам Қуддусда ўрнашдилар. Бенямин наслидан Қуддусда ҳаммаси бўлиб 928 нафар одам яшар эди. Уларнинг лашкарбошиси Зихри ўғли Йўэл эди, Хассинува ўғли Яҳудо эса Йўэлнинг ўнг қўл ёрдамчиси эди. Руҳонийлардан: Қуддусда Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин ва олий руҳоний Сараё ўрнашдилар. Сараёнинг насабномаси қуйидагича эди: Сараё — Хилқиёнинг ўғли, Хилқиё — Машулломнинг ўғли, Машуллом — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Маройўтнинг ўғли, Маройўт Охитобнинг ўғли эди. Ёдаё, Ёхин ва Сараёнинг Худо уйида хизмат қиладиган қариндош–уруғлари ҳаммаси бўлиб 822 нафар одам эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Ерохам — Палалиёнинг ўғли, Палалиё — Омзининг ўғли, Омзи — Закариёнинг ўғли, Закариё — Пешхурнинг ўғли, Пешхур — Малкиёнинг ўғли. Одаёнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 242 нафар уруғбоши бор эди. Озариёл ўғли Эмашай ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Озариёл — Охзайнинг ўғли, Охзай — Машилламўтнинг ўғли, Машилламўт — Иммарнинг ўғли. Эмашайнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 128 нафар ботир жангчи бор эди. Руҳонийларнинг лашкарбошиси Хагдолим ўғли Забдиёл эди. Левилардан: Қуддусда Хашшуб ўғли Шамаё ўрнашди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Хашшуб — Озрикомнинг ўғли, Озриком — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Бўнахнинг ўғли. Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди. Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди. Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли. Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 нафар леви яшаган эди. Маъбад дарвозабонларидан: Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди. Исроил халқининг, руҳонийларнинг ва левиларнинг қолганлари Яҳудо юртидаги шаҳарларда, ўзларининг мулкида истиқомат қилишарди. Маъбад хизматкорлари эса Қуддусдаги Офел тепалигида истиқомат қилишарди. Зихо ва Гишпо уларнинг устидан назоратчи эдилар. Қуддусдаги левиларнинг назоратчиси Баних ўғли Уззи эди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Баних — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Маттаниёнинг ўғли, Маттаниё — Миханинг ўғли, Миха Осиф наслидан эди. Осиф насли Худо уйидаги хизматда қўшиқчилар учун масъул эди. Сургундан қайтиб келган Маъбад хизматкорларининг уруғлари қуйидагилар эди: Зихо, Хасуфа, Таббайўт, Маъбад хизматкорлари ва Сулаймоннинг қароллари уруғларидан бўлганларнинг жами 392 киши эди. Руҳонийлар, левилар, қўшиқчилар, Маъбад дарвозабонлари, Маъбад хизматкорлари ва халқдан бир қанчаси Қуддусга ҳамда унинг атрофидаги шаҳарларга ўрнашиб олдилар. Исроил халқининг қолганлари эса ўз шаҳарларига бориб жойлашдилар. Булардан ташқари, 220 нафар Маъбад хизматкори ҳам юборилди. Уларнинг ҳаммаси номма–ном қайд этилган. Бу хизматкорларнинг аждодларини шоҳ Довуд ва унинг аъёнлари левиларга ёрдам бериш учун тайинлаган эдилар.
Выбор основного перевода