Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левилардан: Қуддусда Хашшуб ўғли Шамаё ўрнашди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Хашшуб — Озрикомнинг ўғли, Озриком — Хашавиёнинг ўғли, Хашавиё — Бўнахнинг ўғли. Левиларнинг йўлбошчиларидан бўлган Шаббатай ва Йўзабад ҳам Қуддусда ўрнашиб олдилар. Уларнинг вазифаси Худонинг уйига қараш ва таъминотини назорат қилиш эди. Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди. Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли. Муқаддас шаҳар Қуддусда ҳаммаси бўлиб 284 нафар леви яшаган эди. Маъбад дарвозабонларидан: Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди.
Выбор основного перевода