Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз буни кўрди–ю, ўрнидан туриб, жамоа орасидан чиқиб кетди. У найзасини олиб, Исроил халқидан бўлган ўша одамнинг орқасидан чодирга кирди–да, найзаси билан икковини ҳам ўлдирди. Финхазнинг санчган найзаси ўша одамнинг баданини тешиб ўтиб, аёлнинг қорнига кирган эди. Шундан кейингина Исроил халқи орасидаги ўлат тўхтади. Лекин ўлатдан 24.000 одам ўлиб бўлган эди. Шунда Эгамиз Мусога: — Руҳоний Ҳоруннинг набираси — Элазар ўғли Финхаз Менинг қаҳр–ғазабимни Исроил халқидан қайтарди, — деди. — Исроил халқи орасида у Менга жон куйдиргани учун, Мен ғазаб устида уларга қирғин келтирмадим. Сен унга айт: Мен Финхаз билан алоҳида тинчлик аҳдимни тузаман. Бу аҳдга мувофиқ, Финхазнинг ўзи ва унинг авлоди то абад руҳоний бўлишади, чунки у ўз Худосига — Менга жон куйдириб, қилган иши билан Исроил халқидан Менинг ғазабимни қайтарди. Финхаз қўзғалиб, аралашди, Шунда ўлат ҳам тўхтади.
Выбор основного перевода