Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлардан: Қуддусда Йўхарив ўғли Ёдаё, Ёхин ва олий руҳоний Сараё ўрнашдилар. Сараёнинг насабномаси қуйидагича эди: Сараё — Хилқиёнинг ўғли, Хилқиё — Машулломнинг ўғли, Машуллом — Зодўхнинг ўғли, Зодўх — Маройўтнинг ўғли, Маройўт Охитобнинг ўғли эди. Ёдаё, Ёхин ва Сараёнинг Худо уйида хизмат қиладиган қариндош–уруғлари ҳаммаси бўлиб 822 нафар одам эди. Ерохам ўғли Одаё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Ерохам — Палалиёнинг ўғли, Палалиё — Омзининг ўғли, Омзи — Закариёнинг ўғли, Закариё — Пешхурнинг ўғли, Пешхур — Малкиёнинг ўғли. Одаёнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 242 нафар уруғбоши бор эди. Озариёл ўғли Эмашай ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Озариёл — Охзайнинг ўғли, Охзай — Машилламўтнинг ўғли, Машилламўт — Иммарнинг ўғли. Эмашайнинг қариндош–уруғлари орасида ҳаммаси бўлиб 128 нафар ботир жангчи бор эди. Руҳонийларнинг лашкарбошиси Хагдолим ўғли Забдиёл эди.
Выбор основного перевода