Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар Маъбадда Эгамизга шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлашлари керак эди. Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди. Демак, левилар Учрашув чодири ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди.
Выбор основного перевода