Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай” деган мақсадда Манахим унга 2000 пуд кумуш берди. Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. ва Баалнинг ўғли — Берах. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Берахни асир қилиб, олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди.
Выбор основного перевода