Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леах ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У: “Эгам менинг бахтсизлигимни кўрди, энди эрим менга албатта кўнгил қўяди”, деб ўғлининг исмини Рубен қўйди. Ёқуб ўша ерда яшаётганда, Рубен отасининг чўриси Билхахнинг ёнига кирди. Ёқуб буни эшитиб қолди. Ёқубнинг ўн иккита ўғли бор эди: Сўнгра Юсуфни дуо қилди: “Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо, Умрим бўйи менинг чўпоним бўлган Худо, Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.” Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди. — Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг. Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди, Манашеникига қараганда, янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади. Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди: “Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда, Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.” Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди. Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради. Шакамни эса акаларингга эмас, сенга беряпман. Бу ҳосилдор ерларни мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман. Рубен, сенсан менинг тўнғичим, Қувватимнинг илк меваси, ҳам қудратим, Шуҳрату қудратда юксаги сенсан. Лекин денгиз тўлқинидай бетизгинсан, Бундан кейин асло устун бўлмайсан. Отангнинг ётоғига сен кирдинг, Тўшагимга чиқиб, уни булғадинг.
Выбор основного перевода