Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Яҳудо, сени мадҳ этар биродарларинг, Ғанимларинг гарданида бўлар қўлларинг. Сенга таъзим қилишар отангнинг ўғиллари. Яҳудо шернинг боласига ўхшар, Ўғлим, овдан қайтиб келдинг сен, Шердек чўкиб, чўзилиб ётарсан. Сени уйғотмоққа ким журъат этар?! Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” “Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.”
Выбор основного перевода