Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо ўзининг Эгаси Худога илтижо қилди: “Эй Эгамиз! Ёлғиз Сенгина заиф одамга кучли рақибини мағлуб қилишга ёрдам бера оласан. Эй Эгамиз Худо! Бизга ёрдам бер! Биз Сенга таянамиз. Сенинг номинг билан бу беҳисоб лашкарга қарши жангга отландик. Эй Эгамиз! Сен бизнинг Худойимизсан. Инсон зоти Сени мағлуб қилишига йўл қўйма!” Осо ва Яҳудо лашкари ҳужумни бошлагач, Эгамиз Ҳабашистонликларни мағлуб қилди. Ҳабашистонликлар қоча бошладилар. Осо лашкари билан уларни Гароргача қувиб борди. Ҳабашистонликларнинг бирортаси ҳам қочиб қутула олмади. Уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг ва Унинг лашкари олдида қирилиб кетди. Яҳудо лашкари кўп миқдорда ўлжа олиб қайтди. Жанг аравалари қўмондонлари Ёҳушафатни кўргач: “Исроил шоҳи ана шу!” деб ўйлаб унга ҳужум бошладилар. Ёҳушафат лашкарини жангга даъват қилиб бақирганда, Эгамиз унга ёрдам бериб, ҳужумни қайтарди. Барибир Сен Муқаддас Худосан, Исроилнинг ҳамду саноси қуршаб олган тахтингни. Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг.
Выбор основного перевода