Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо Гад билан Рубен қабилаларига ҳамда Юсуф ўғли Манаше қабиласининг ярмига Амор халқининг шоҳи Сихўннинг юрти билан Башан шоҳи Ўгнинг юртини — уларнинг жамики ерларию шаҳарларини, шаҳар атрофидаги ўлкаларни берди. Унинг шоҳлиги шимолдаги Хермон тоғигача, шарқдаги Салко шаҳригача чўзилиб, ғарбдаги Гашур ва Махо шоҳликларининг чегараларигача етиб борган Башан ўлкасини ҳам ўз ичига олган эди. Бу шоҳлик яна Гиладнинг шимолий ярмини ҳам ўз ичига олиб, Хашбон шоҳи Сихўн ҳудуди чегарасигача етиб борарди. Булардан ташқари, Гашур ва Махо халқларининг ерлари, шунингдек, шоҳ Ўгнинг бутун шоҳлиги, чунончи, Гилад ўлкаси, шимолдаги бутун Хермон тоғи ва шарқдаги Салкогача бўлган бутун Башан ўша ҳудудга кирар эди. Шоҳ Ўг Рафа халқининг энг охирги авлоди бўлиб, Башан ўлкасининг Аштарўт ва Эдрей шаҳарларида ҳукмронлик қилган эди. Мусо ўша ерларни босиб олиб, халқларини ҳайдаб чиқарган эди. Мусо Гад қабиласига ҳам уруғлари бўйича улуш берди.
Выбор основного перевода