Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
агар бирортангиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб, эҳсонларга оид кўрсатмаларни бузиб қўйсангиз, айб қурбонлигини келтиринг. Айб қурбонлиги сифатида Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига яраша кумушни олиб келинг. Бу айб қурбонлигидир. Эҳсонларга келтирган зарарни қоплашингиз учун руҳонийга товон тўланг. Бунинг устига эҳсон қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади. Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Сандиқни орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил халқининг Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар. — Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир. Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар.
Выбор основного перевода