Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. бешта Филист бегини, барча Канъон халқларини, Сидонликлар ва Баал–Хермон тоғидан то Лево–Хоматгача Лубнон қирларида яшаган Хив халқини. Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди. Аммо Сандиқ у ерга келтирилгандан кейин, Эгамиз ўша шаҳарга ҳам бало–қазо келтирди. Шаҳарни қаттиқ ваҳима босди. Эгамиз бутун шаҳар аҳолисини, каттаю кичикни яна чипқонга мубтало қилди. Омон қолганларнинг ҳаммасига эса чипқон чиқди. Шаҳар аҳлининг оҳу фиғони кўкларни ўрлади. Филистлар айблари учун Эгамизга назр қилиб бешта олтин чипқон ҳайкалчасини жўнатган эдилар. Ҳадялар Ашдод, Ғазо, Ашқалон, Гат ва Эхрон шаҳарларининг ҳокимларидан эди. Бешта олтин чипқон бешта ҳукмдор бошқарган Филистлар шаҳарларининг ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг рамзи эди. Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласидаги Эгамизнинг Сандиғи қўйилган катта тош шу кунгача бунга гувоҳ бўлиб турибди.
Выбор основного перевода