Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Сандиқни орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил халқининг Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар. — Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир. Сандиқни аравага юкланглар, айбларингизни ювадиган назрларни — Исроил халқининг Худосига атаб ясалган олтин ҳайкалчаларни бир қутига жойлаштиринглар. Ўша қутини Сандиқнинг ёнига қўйинглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, ўз йўлига кетсин.
Выбор основного перевода