Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёшуа Охунга шундай деди: “Ўғлим, ҳақиқатни айтаман, деб Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг номи билан қасам ич, гуноҳингни тан олгин. Нима қилганингни яширмай менга айтиб бер.” Ашдодликлар эртасига саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг Сандиғи олдида юзи билан ерга ағдарилиб ётган экан. Шунда Дўғонни кўтариб, жойига турғизиб қўйишди. Эртасига яна саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг Сандиғи олдида юзи билан ерга ағнаб ётган экан. Бу сафар Дўғоннинг боши билан иккала қўли синиб, остонада ётган, фақат гавдаси бутун қолган экан, холос. Шунинг учун Дўғон руҳонийлари ва Дўғон уйига келиб сажда қилувчиларнинг бирортаси бугунгача Ашдоддаги бу жойнинг остонасини босмайди, улар остонани ҳатлаб, ичкарига киришади. Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди. Ашдодликлар бўлиб турган воқеаларни кўргач: — Исроил Худосининг Сандиғи энди биз билан қолмасин, чунки у ўзимизга ҳам, худойимиз Дўғонга ҳам оғир кулфат келтирди, — дейишди. Сўнгра хабарчилар жўнатиб, ҳамма Филист бекларини чақиртириб келишди: — Исроил Худосининг Сандиғини нима қиламиз? — деб сўрашди Ашдодликлар. — Исроил Худосининг Сандиғи Гатга юборилсин, — дейишди Филист беклари. Шундай қилиб, Исроил Худосининг Сандиғи Гат шаҳрига жўнатиб юборилди. Аммо Сандиқ у ерга келтирилгандан кейин, Эгамиз ўша шаҳарга ҳам бало–қазо келтирди. Шаҳарни қаттиқ ваҳима босди. Эгамиз бутун шаҳар аҳолисини, каттаю кичикни яна чипқонга мубтало қилди. Шундан кейин Исроил Худосининг Сандиғини Эхрон шаҳрига жўнатишди. Худонинг Сандиғи Эхронга кирар–кирмас, Эхронликлар: — Ўзимизни ва халқимизни қириб ташлагани Исроил Худосининг Сандиғини бизга олиб келишди! — деб шовқин солдилар. Хабарчилар жўнатиб, Филистларнинг ҳамма бекларини тўплаб, шундай дедилар: — Исроил Худосининг Сандиғини келган жойига қайтариб юборинглар, тағин ўзимиз ҳам, халқимиз ҳам қирилиб кетмайлик. Шаҳарнинг ҳар тарафида ўлим ваҳимаси ҳукм сурарди. Худо уларга оғир жазо юборган эди. Омон қолганларнинг ҳаммасига эса чипқон чиқди. Шаҳар аҳлининг оҳу фиғони кўкларни ўрлади. Улар Эгамизни улуғласин, Денгиз ортидаги юртларда ҳам Унга ҳамду санолар айтсин!
Выбор основного перевода