Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар дастидан ўзингизни булғаманглар. Мен Эгангизман, Худойингиз бўлишим учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Шундай экан, Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Довуд ўша куни Эгамиздан қўрқиб: “Қандай қилиб Эгамнинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади. Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди. “Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади? Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди, Нопокларни қўрқув эгаллаб олди. Аммо У келганда ким бардош бера олади?! Пайдо бўлганда кимнинг жони сақланиб қолади?! Ҳа, У ўядиган ишқор, тозалайдиган олов кабидир.
Выбор основного перевода