Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўлга чиққанингизда, Ҳорун ва унинг ўғиллари Чодирга кириб, Аҳд сандиғини тўсиб турадиган ички пардани ечишсин. Ўша парда билан Сандиқни ёпишсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Қоҳот уруғидан бўлган ҳар бир одамга хизмат вақтида нима қилишини ва нимани кўтариб боришини Ҳорун ва унинг ўғиллари айтишсин. Муқаддас ашёларга бир лаҳза бўлса ҳам қарагани Қоҳот уруғи Чодирга кирмаслиги керак. Шунда Қоҳот уруғидаги эркаклар энг муқаддас ашёларга яқин келганларида, ўлмай тирик қолишади.” Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун, Эгамиз ундан ғазабланиб, ўша ердаёқ Уззохни уриб, жонини олди. Уззох Худонинг Сандиғи ёнгинасида жон берди.
Выбор основного перевода