Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади. Шунда фиръавн ҳам ўзининг сеҳргарларини — донишмандларини ва фолбинларини чақирди. Миср сеҳргарлари сеҳр–жодуларини ишлатиб, ўшанақа мўъжиза кўрсатдилар. Ўғли ёки қизини оловда қурбон қиладиган, фолбин, башоратгўй, ромчи, сеҳргар, Сизлар юртини олаётган ўша халқлар башоратгўйлар ва фолбинларнинг гапига қулоқ соладилар. Сизларнинг бундай қилишингизга эса Эгангиз Худо рухсат бермайди. Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Шоҳ тушининг таъбирини билиш учун қўли остидаги барча фолбин, мунажжим, сеҳргар ва афсунгарларни чақиртирди. Улар шоҳ ҳузурида ҳозир бўлганларида, Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар ва раммолларни келтиришни буюрди. Улар ҳозир бўлганларида, шоҳ шундай деди: “Ким бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берса, мен ўша одамнинг устига шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнига олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.”
Выбор основного перевода