Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. агар бирортангиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб, эҳсонларга оид кўрсатмаларни бузиб қўйсангиз, айб қурбонлигини келтиринг. Айб қурбонлиги сифатида Эгамизга нуқсонсиз бир қўчқорни ёки қўчқорнинг қийматига яраша кумушни олиб келинг. Бу айб қурбонлигидир. Эҳсонларга келтирган зарарни қоплашингиз учун руҳонийга товон тўланг. Бунинг устига эҳсон қийматининг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Руҳоний қўчқорни айб қурбонлиги қилиб, сизни гуноҳингиздан поклайди, шунда гуноҳингиз кечирилади. Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин.
Выбор основного перевода