Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Лекин Мен сизларга айтяпман: душманларингизни яхши кўринглар. Сизларни қувғин қилганлар учун ибодат қилинглар. Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар. Ҳеч бирингиз ёмонликка ёмонлик қайтарманг, балки ҳар доим бир–бирингизга ва ҳаммага яхшилик қилишга интилинг. Ўшанда Худо қасам ичиб, шундай деганди: “Сенга албатта қут–барака бераман, Наслингни сон–саноқсиз қиламан.” Сиз ҳақиқатни билмаган нодон одамларнинг оғизларини қилган яхшилигингиз билан ёпинглар, чунки бу Худонинг хоҳишидир. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.
Выбор основного перевода