Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Борди–ю, қилган гуноҳингиз учун таёқ еб чидасангиз, бу сизга шараф келтирармиди?! Аммо яхшилик қилиб туриб, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худонинг мақтовига сазовор бўласиз. Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир, У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди. У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани ёғочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик. Агар сизларни Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳақорат қилишса, бахтлисизлар! Ахир, Худонинг Руҳи сизларга мадад беради. У сизларни Худонинг улуғворлигидан баҳраманд қилади. Орангизда ҳеч ким қотил, ўғри, бадкирдор ёки жанжалкаш одам сифатида азоб чекмасин. Аммо масиҳий бўлганингиз учун азоб чексангиз, бундан уялманг, аксинча, сизларни бундай номга сазовор қилган Худони улуғланг. Худо дунёни ҳукм қиладиган вақт келди. У ҳукмини Ўз хонадонидан бошлайди. Агар биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Хушхабарни рад этиб, Худога итоат қилмаганларнинг охирати нима бўлади? Агар солиҳ одам зўрға қутулса, бетавфиқу гуноҳкорнинг ҳоли не кечади? Шундай экан, Худонинг иродасига кўра, азоб чекаётган бўлсангиз, яхшилик қилишда давом этинглар, ўзингизни содиқ Яратувчига топширинглар.
Выбор основного перевода