Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Масиҳ ўлгани учун гуноҳ энди Унга ўз таъсирини кўрсата олмайди, Унинг янги ҳаёти Худога шуҳрат келтиради. У инсоний танасининг заифлиги туфайли хочга михланиб ўлдирилган эди, аммо энди Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Биз ҳам Масиҳнинг инсоний заифлигига шерик бўлсак–да, ўзингиз кўрасиз, Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерик бўламиз. Масиҳ туфайли энди ҳаммамиз бир Руҳ орқали Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз. Биз Исо Масиҳ туфайли ва Унга бўлган имонимиз туфайли Худонинг ҳузурига дадиллик ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз. Шу сингари, Масиҳ ҳам кўпларнинг гуноҳларини Ўз бўйнига олиш учун бир марта қурбон бўлиб, ўлди. Бу дунёга У қайтиб келади. Бу сафар У гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Уни интизорлик билан кутаётган одамларга нажот бериш учун келади. Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади. Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Масиҳ бу дунёда азоб чеккани каби, сизлар ҳам азоб чекишга тайёр туринглар. Зотан, азоб чекишга рози бўлган киши гуноҳдан юз ўгирган бўлади. Хушхабар нима сабабдан эълон қилинганини эсингизда тутинглар. Тўғри, Хушхабарни эшитган кўп одамлар оламдан кўз юмди, чунки ўлим бу дунёга гуноҳ натижасида кириб келди. Улар ҳам, бошқа инсонлар каби, жисман ўлимга мубтало бўлишди. Бироқ бир кун келиб, Худо уларга улуғвор, янги ҳаёт ато қилади.
Выбор основного перевода