Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳаётдан завқланишни, Бахтли узоқ умр кўришни истайсизми? Демак, тилингизни ёмон сўзлардан тийинг, Оғзингизни ёлғон гаплардан асранг. Ёмонликдан қайтинг, яхшилик қилинг, Тинчлик истанг, ҳа, тинчлик пайида бўлинг. Эгамиз солиҳларни кузатиб туради, Уларнинг ноласини Эгамиз эшитади. Бадкирдорлардан эса юз ўгиради, Уларнинг хотирасини ер юзидан ўчиради. Агар сиз ўзингизни диндор ҳисоблаб, тилингизни тиймасангиз, ўзингизни ўзингиз алдаган бўласиз ва сизнинг бундай дин–диёнатингиз бефойдадир. Энди ҳар қандай ёмон ният, ҳийла–найранг, иккиюзламачилик, рашк–ҳасад ва ғийбатни ўзингиздан соқит қилинглар. Ахир, У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган. Оғзини ва тилини қўриқлаган ўз жонини ташвишлардан асрайди.
Выбор основного перевода