Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Савоб ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм–шафқати туфайли У бизни қутқарди. Муқаддас Руҳ орқали гуноҳларимизни ювди, бизни янгидан туғдириб, янги ҳаёт ато этди. Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз. Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди. Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм–шафқат кўрсатиб, янги ҳаёт берди. Исо Масиҳ ўликдан тирилиб, барҳаёт бўлгани учун энди бизнинг умидимиз бор.
Выбор основного перевода