Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Бу халқ исён деб айтадиган ҳамма нарсани сизлар исён деб билманглар. Уларни қўрқувга соладиган нарсалардан сизлар қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Сизлар Мен, Сарвари Оламни муқаддас деб иззат қилинглар. Фақат Мендан қўрқинг, фақатгина Мен сизни ваҳимага солай. Худонинг йўлидан юргани учун Қувғин бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. Агар сизлар Худони мамнун қилмоқчи бўлиб, тўғри иш қилсангиз–у, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худони рози қилган бўласиз. Борди–ю, қилган гуноҳингиз учун таёқ еб чидасангиз, бу сизга шараф келтирармиди?! Аммо яхшилик қилиб туриб, ноҳақ азобларга чидасангиз, Худонинг мақтовига сазовор бўласиз. Агар сизларни Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳақорат қилишса, бахтлисизлар! Ахир, Худонинг Руҳи сизларга мадад беради. У сизларни Худонинг улуғворлигидан баҳраманд қилади. Азиз болаларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Адолатли иш қилувчи ҳар қандай одам худди Масиҳ сингари одилдир.
Выбор основного перевода