Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ўша куни Раббий тортиб олар уларнинг Гўзаллиги — тўпиғидаги безакларини, Тиллақошларию зеб–зийнатларини, Сирғалари, билагузук ва ҳарир рўмолларини, Тортиб олар бошидаги тожини, Билагузук, маржон, хушбўй мой, туморларини, Муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини, Тортиб олар шоҳона либосини, Нафис кўйлаклари, нимчалари, кармонларини, Кўзгулари, зиғир либосларини, Тиллақошларию ҳарир рўмолларини. Хушбўй ҳид ўрнига улардан сассиқ ҳид келади, Камарлар ўрнига арқон боғлаб юради, Турмакланган соч ўрнига кал бош бўлади, Башанг кийим ўрнига қанор кияди, Ҳа, гўзаллик ўрнига асирлик тамғаси бўлади. Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар. Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар.
Выбор основного перевода