Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо қароргоҳнинг кираверишига келиб: — Ким Эгамиз томонда бўлса, менинг ёнимга келсин! — деб буюрди. Левилар унинг ёнига тўпланди. Мусо уларга деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳар бирингиз қиличингизни олинг. Қароргоҳнинг ҳамма ёғини айланиб, биродарингизни, қўшнингизни ва яқин қариндошингизни ўлдиринг.” Левилар Мусонинг буйруғини бажардилар. Шу куни Исроил халқидан тахминан уч мингта одам ҳалок бўлди. Мусо левиларга: — Бугун Эгам сизларга марҳамат қилиб, сизларни Ўзининг хизматига тайинлади, — деди. — Ҳатто ўғилларингизни, ака–укаларингизни ўлдиришга тўғри келган бўлса ҳам, сизлар Унга итоат этдингиз. Шунда бу амрни сизларга Мен берганимни билиб оласизлар. Мен бу амр орқали ота–бобонгиз Леви ва унинг насллари билан тузган аҳдимни мустаҳкам қилмоқчи эдим, — дейди Сарвари Олам. — Леви қабиласи билан қилган ўша аҳдим фаровон ҳаёт аҳди эди. Мен левиларнинг қалбига қўрқувни солиб қўйдим, улар Мендан қўрқишарди, номимни бениҳоя иззат этишарди. Улар кўрсатмаларимни халққа бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар. Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ севса, Менга лойиқ эмас. Исо бунга жавобан деди: — Сизларга чинини айтайин: ким Мен учун ва Хушхабар учун уй–жойини, ака–укаларини, опа–сингилларини, ота–онасини, болаларини ёки далаларини ташлаб кетса, “Менга эргашган одам Мени ота–онасидан, ака–ука ва опа–сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ севиши керак, акс ҳолда, у Менинг шогирдим бўлолмайди.
Выбор основного перевода