Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди–ю, аммо ёниб тугамасди. Мусо: “Жуда ғалати–ку, бориб, бир қарай–чи, бута нимага ёниб тугамаяпти экан”, деб ўйлади. Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!” деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб жавоб берди Мусо. Орадан қирқ йил ўтгач, Мусо саҳродаги Синай тоғи ёнида бўлганда, бута алангаси ичида унга бир фаришта зоҳир бўлди. Мана шу Мусони халқ рад қилиб, унга: «Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди?» деб айтганди. Худонинг Ўзи эса Мусони ҳукмдор ва халоскор қилиб юборди. У буни бута ичида зоҳир бўлган фаришта орқали амалга оширди.
Выбор основного перевода