Бугун мен сизларга Эгамизнинг фармонлари ва амрларини айтяпман, шуларга риоя қилинглар. Шунда ўзларингиз ҳам, наслингиз ҳам фаровон ҳаёт кечирасизлар. Эгангиз Худо абадий қилиб бераётган ўша юртда узоқ яшайсизлар.
— Аборим тизмасидаги Наво тоғига чиқ. Бу тоғ Ерихо шаҳри рўпарасидаги Мўаб юртида жойлашган. У ердан Мен Исроил халқига мулк қилиб бераётган Канъон юртига қара.