Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин. У кечқурун мойчироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим. Мусо орқали Мен айтган ҳамма қонунларни Исроил халқига ўргатишларинг лозим.” Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. Улар чиқарган ҳукм бўйича иш тутинглар, ўргатганларини битта қолдирмай бажаринглар. Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар. Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди. Сўнгра Мусо уларга шундай амр қилди: — Ҳар еттинчи йилнинг охирида, қарзларингиздан кечиш йили Чайла байрамини нишонлаганингизда мана шу қонунни ўқинглар. Эгангиз Худонинг танлаган жойига, Унинг ҳузурига йиғиладиган жамики Исроил халқига бу қонунни баланд овоз билан ўқиб беринглар. Бунинг учун эркагу аёлни, бола–чақани, шаҳрингиздаги мусофирларни, борингки, бутун халқни йиғинглар. Улар эшитиб ўрганишсин, Эгангиз Худодан қўрқишсин. Мана шу қонуннинг барча сўзларини битта қолдирмай бажаришсин. Сизлар Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда яшар экансиз, умрингиз давомида шундай қилинглар. Токи қонунни билмайдиган болаларингиз қонунни эшитиб, Эгангиз Худодан қўрқишни ўрганишсин. Шунда муносиб қурбонликлар келтирилади, Куйдириладиган қурбонликлар Сени мамнун қилади, Қурбонгоҳингда буқалар назр қилинади.
Выбор основного перевода