Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ернинг чўққиларига Исроилни ҳукмдор қилди, Даланинг ҳосили билан уни тўйдирди. Тошдан чиққан асал билан, Тошлоқ ерда ўсган зайтунларнинг мойи билан боқди. Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг. Сен мени халқнинг уруш–жанжалидан халос этдинг. Мени элларга йўлбошчи қилдинг, Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди. Жонимиз Эгамизга мунтазирдир, У бизнинг мададкоримиз, қалқонимиздир. Эй Исроил халқи! Ишонинг Эгамизга, У мадад берар, қалқон бўлар сизга! Нақадар бахтлидир бундай инсонлар! Бахтлидир Худони Эгамиз деб билган халқ! Исроилни эса Эгамиз қутқарди, То абад нажот берди! Эй Исроил халқи, сизлар шарманда бўлмайсиз, То абад уятга қолмайсиз!
Выбор основного перевода