Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худойим ёғдирсин сенга Осмон шабнамини, Берсин ернинг унумдор тупроғини, Мўл–кўл дон ва шаробни. Юсуф ўхшар серҳосил токка — Булоқ бўйидаги серҳосил узумга. Унинг новдалари девордан ошиб ўтар. Раҳмсиз камонкашлар унга ҳужум қилишди, Ўқ отишди унга, қаттиқ сиқишди. Лекин Юсуфнинг камони таранг тортилди, Унинг қўллари ҳам чаққонлашди Ёқубнинг қудратли Худоси кучи туфайли, Исроилнинг Чўпони, Қояси туфайли. Отангнинг Худоси сенга мадад бергай, Қодир Худо сенга марҳамат кўрсатгай Юқоридаги осмон баракалари ила, Ер қаъридан чиққан сувнинг баракалари ила, Она кўкрагию пуштининг баракаси ила. Абадий тоғлар баракасидан ҳам, Қадим тепаликлар неъматидан ҳам, Отангнинг дуолари кучлидир. Бу баракалар Юсуфга насиб этар, Биродарлари ичра у йўлбошчи бўлар.
Выбор основного перевода