Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимўн билан Леви ҳамтовоқлардир, Қиличлари жабр–жафо қуролидир. Ҳеч қачон шерик бўлмасман уларнинг фитналарига, Асло қўшилмасман уларнинг йиғинларига. Улар ғазаб ила ўлдирдилар инсонларни, Роҳатланиш учун майиб қилдилар ҳўкизларни. Лаънат бўлсин уларнинг раҳмсиз ғазабига, Лаънат бўлсин уларнинг беаёв зулмларига! Тарқатиб юбораман уларни ҳар томонга, Ёқубнинг юртида — Исроилнинг юртида. Шундай қилиб, Мусо ўша жойга Массах ва Марива деб ном берди. Исроил халқи у ерда Мусо билан жанжал қилган, “Эгамиз биз учун ғамхўрлик қиладими, йўқми?” деб Худони синаган эди. Урим ва Туммимни кўкракпеч халтасининг ичига сол, токи Ҳорун Менинг ҳузуримга кирганда, халқим учун Менинг хоҳишимни билгани фойдаланиладиган ўша нарсаларни доимо юраги тепасида кўтариб юрсин. Исроил халқи бу ерда Эгамиздан нолигани учун бу жой Марива деб ном олди. Ўша жойда Эгамиз Исроил халқига Ўзининг муқаддаслигини намоён қилди.
Выбор основного перевода