Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир. Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар. Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди: — Орам шоҳи мени ҳаёт бахш этадиган ва жон оладиган Худо деб ўйлаяптими?! Шифо беришим учун у менинг ҳузуримга одамини жўнатибди–я! Мана, билиб қўйинглар, Орам шоҳи мен билан уруш чиқариш учун баҳона излаяпти. Худо яралайди, аммо Ўзи боғлаб қўяди. Худо уради, лекин яна Ўзи шифо беради. Эй Мени унутганлар, билиб қўйинг, Йўқса сизларни парча–парча қиламан, Биронта нажот бергувчи топилмайди. Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Ҳа, азалдан буён Мен Ўшаман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутула олмайди. Мен қилганимни ким бекор қила олади?!” Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Мен сизларга нима бўлишини Олдиндан эълон қилдим–ку! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа Худо борми?! Йўқ, бошқа Қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман! Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди.
Выбор основного перевода