Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Мен уларни, ота–боболарига қасам ичиб ваъда берганимдай, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кираман. Улар еб тўйиб семирадилар, кейин бошқа худоларга юз бурадилар, ўша худоларга хизмат қиладилар. Мендан юз ўгириб, аҳдимни бузадилар. У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку! У Менга айтади: «Сен Отамсан! Худойимсан, нажотим қояси Сенсан.» Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар! Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман.
Выбор основного перевода