Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Ўлимимдан кейин сизлар бузилиб кетишингизни, мен кўрсатган йўлдан чиқиб кетишингизни биламан. Бошингизга кулфатлар тушади, чунки Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қиласизлар. Қилган ишларингиз билан Уни ғазаблантирасизлар. Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир.
Выбор основного перевода