Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг сўзларимдан кейин ҳеч ким гап қўшмасди, Сўзларим уларнинг устига шабнамдай оҳиста тушар эди. Улар ёмғир кутгандай мени кутишарди, Сўзларим баҳор ёмғири сингари уларга сингиб кетарди. Шоҳимиз ўхшасин ўрилган далага, Ёққан ҳузурбахш ёмғирга, Ерни суғорган шаррос ёмғирга. Осмондан қор, ёмғир ёғади. Улар осмонга қайтмай, ерни суғоради, Токи ер ўсимлик ўстирсин, Эккани дон, егани нон берсин. Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади, Менга бўм–бўш қайтиб келмайди. Менинг хоҳиш–иродамни ўша сўз бажаради, Қайси ниятда юборсам, Ўшани бажо қилади. Кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Эгамиз осмондан туширадиган Шудрингдай бўлишади, Майсаларни суғорадиган Ёмғирга ўхшаган бўлишади. Уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, Улар душманлари устига бостириб боришади.
Выбор основного перевода