Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди. Башо билан унинг ўғли Элохнинг гуноҳлари кўп бўлиб, улар Исроил халқини гуноҳга ботирган, ўзларининг бутлари билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун шу ҳодисалар юз берган эди. Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!” Бундан яна бир савол келиб чиқади. Хўш, Исроил халқи хабарни тушунмадими? Мусо орқали Худо шундай деганди: “Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман.”
Выбор основного перевода