Кейин улар саҳрога йўл олиб, Эдом ва Мўаб юртларини айланиб ўтдилар. Мўаб ҳудудининг шарқий чегараси бўйлаб юриб, қароргоҳни Арнон сойлигининг нариги қирғоғида қурдилар. Арнон сойлиги Мўабнинг чегараси бўлгани учун, улар дарёдан ўтмадилар, Мўаб юртига оёқларини ҳам босмадилар.
Шоҳ Сулаймон Эдом юртида, Қизил денгиз бўйидаги Элет шаҳри ёнида жойлашган Эзйўн–Гебер шаҳрида кемалар ясади.