Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биз ўша ерларни қўлга киритдик. Шунда мен Рубен ва Гад қабилаларига Арнон сойлиги бўйидаги Арор шаҳрининг шимолидаги ҳудудни, Гилад қирларининг ярмисини ва атрофдаги қишлоқларни бердим. Бу жойлар Арнон сойлиги этагидаги Арор шаҳридан Сириён тоғигача, яъни Хермон тоғигача чўзилган эди. Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаводан Дибонгача бўлган бутун ясси тепаликни ўз ичига олади. Бу ҳудуд Хашбон шаҳрида ҳукмронлик қилган Амор халқининг шоҳи Сихўн қўли остида бўлган ҳамма шаҳарларни, Оммон халқининг чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига оларди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири Амор халқининг шоҳи Сихўн эди. У Хашбон шаҳрида яшаган эди. Унинг шоҳлиги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳрини ва ўша сойликнинг ўртасидан то Явоқ дарёсигача чўзилган жойларни, яъни Гиладнинг ярмини ўз ичига олар эди. Явоқ дарёси Оммон халқи ерининг чегараси эди.
Выбор основного перевода