24
Биз Мўаб юртидан ўтганимиздан кейин, Эгамиз шундай деди: “Энди отланиб, йўлга тушинглар, Арнон сойлигидан ўтинглар. Мен Амор халқининг Хашбонда яшайдиган шоҳи Сихўнни ва унинг ерини сизларнинг қўлингизга бераман. Унга ҳужум қилиб, жанг бошланг, унинг юртини эгаллаб олинг.