Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Эдом шоҳи Мусога: “Менинг юртимдан ўта кўрма, акс ҳолда, устингга қилич яланғочлаб бостириб бораман”, деб жавоб юборди. Хуллас, Эдом шоҳи Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Исроил халқи Эдом юртини четлаб ўтиб кетди. Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди. Чунки Мисрдан чиқиб келаётганингизда улар йўлда сизларни нон ва сув билан кутиб олмадилар. Улар Орам–Нахрайимдаги Патўр шаҳридан Бавўр ўғли Баломни сизларни лаънатлаш учун ёллади. Шунда Эдом шоҳи ҳузурига элчилар жўнатиб, Эдом юрти орқали ўтиб кетишга ижозат сўрадилар. Аммо Эдом шоҳи қулоқ солмади. Улар Мўаб шоҳидан ҳам ижозат сўрадилар, бироқ у ҳам рози бўлмагандан кейин, Кадешда қолдилар.
Выбор основного перевода