Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мизра насли: Луд, Оном, Лахов, Нафтух, Патрўс, Каслув, Хафтўр ва улардан келиб чиққан халқлар. Каслувдан Филист халқи келиб чиқди. яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Шимолда эса Исроил халқи ҳали Канъон халқининг барча ерларини босиб олмаган. Бу ерлар Сидон халқига тегишли бўлган Мерах шаҳрини ўз ичига олиб, шимол томонга, Амор халқи ерларининг чегарасидаги Офоқ деган жойгача чўзилади. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Сизнинг Ҳабашистонликлардан ортиқ жойингиз бормиди?! Мен Исроилни Мисрдан қандай олиб чиққан бўлсам, Филист халқини ҳам худди шундай Хафтўрдан олиб чиққанман, Орам халқини ҳам Хирдан олиб чиққанман.
Выбор основного перевода