Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади. Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку! Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади. Сизларга ҳеч ким бас кела олмайди. Эгангиз Худо сизларга ваъда бергандай, қадамингиз етиб борган ердаги ҳаммани сизлардан қўрқадиган, ваҳимага тушадиган қилиб қўяди. уларга шундай деди: “Эгангиз бизнинг юртимизни сизларга берганлигини биламан. Бутун халқимиз билан сизлардан қўрқиб қолганмиз. Шу ерда яшайдиганларнинг ҳаммаси сизлар ҳақингизда эшитиб ваҳимага тушган. Биз эшитдик, сизлар Мисрдан чиққанингиздан кейин, Эгангиз олдингизда Қизил денгиз сувларини қуритибди. Иорданнинг шарқ томонидаги Амор халқининг шоҳлари Ўг ва Сихўнни нима қилганингизни, уларнинг одамларини бутунлай қириб ташлаганингизни ҳам эшитдик. Бу воқеалар ҳақида эшитишимиз биланоқ юракларимиз орқага тортиб кетди, сизлардан қўрққанимиз учун жасоратимиздан асар ҳам қолмади. Чунки Эгангиз Худо еру самодаги Худодир.
Выбор основного перевода