Сеир тоғларидаги Хорим халқини чўлнинг четидаги Эл–Поронгача таъқиб қилиб бориб, мағлуб қилдилар.
Эдом юртининг туб аҳолиси қабилаларга бўлинган эди. Бу қабилаларнинг ота–бобоси Сеир деган одам бўлиб, у Хорим халқидан эди. Сеирнинг қуйидаги насллари уруғларга асос солди: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ, Дишон, Эзер ва Дишан.
Сеирда яшаётган Эсов авлоди учун ҳам Эгамиз худди шундай қилган эди. Хорим халқини Эгамиз йўқ қилди. Эсов авлоди Хорим халқининг ерини қўлга киритиб, уларнинг ўрнига ўзлари жойлашиб олишди. Улар ҳозиргача ўша ерда яшайди.