Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
Шу ерда Эгамиз Ибромга зоҳир бўлиб: “Мана шу юртни сенинг наслингга бераман”, деди. Шундай қилиб, Ибром зоҳир бўлган Эгамизга атаб ўша ерда қурбонгоҳ қурди. Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман. Мен сенинг наслингни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенинг наслингга бераман. Сенинг наслинг орқали ер юзидаги ҳамма халқлар барака топадилар. Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман. “Менинг умрим охирлаб боряпти, — деди Юсуф ака–укаларига. — Лекин Худо сизларни кузатиб туради, сизларни бу юртдан олиб чиқиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қасам ичган юртга қайтариб олиб боради.”
Выбор основного перевода