Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Қонунлар
Параллельные места
Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди. Исроил халқи Рафидимдан кетди. Мисрдан чиққандан кейин учинчи ойнинг биринчи куни улар Синай саҳросига етиб келдилар. Улар Синай тоғи этагида қароргоҳ қурдилар. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, иккинчи йилнинг иккинчи ойи йигирманчи кунида булут Муқаддас аҳд чодири тепасидан кўтарилди. Шундан сўнг Исроил халқи Синай саҳросидан йўлга чиқди. Ниҳоят, булут Порон чўлида тўхтади.
Выбор основного перевода